
⚡️2022 йилнинг 2 августига қадар 15 йил узлуксиз иш стажига эга бўлган ҳамда олий тоифага эга бўлган педагогларнинг олий тоифаси умрбод сақланади
📣📣 ММТВ томонидан педагоглар учун муҳим эслатма:
2022 йилда таълим ташкилотларида 15 йиллик узлуксиз иш стажига эга бўлганлиги учун навбатдаги-мажбурий аттестатсиядан озод қилинган олий малака тоифали (бош ўқитувчи лавозимидаги) педагог кадрлар жорий йилги навбатдаги-мажбурий аттестатсияларга жалб қилинмайди.
➖ Ўзбекистон Республикасининг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунининг 41-бандига асосан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар орқага қайтиш кучига эга эмас ва улар амалга киритилганидан кейин юзага келган ижтимоий муносабатларга нисбатан қўлланилиши кўрсатиб ўтилган.
⚡️ Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 425-сонли қарори билан педагог кадрларини аттестатсиядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомга киритилган ўзгартиришлар 2022 йилнинг 2 августига қадар 15 йил узлуксиз иш стажига эга бўлган ҳамда олий тоифага эга (бунда олий тоифага эга бўлганлик даври муҳим эмас) бўлган педагогларга нисбатан татбиқ этилмаслигини ҳамда мазкур масала бўйича Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 12 сентябрдаги 03-03/1-4619-сон хати ҳозирги кунда ҳам ўз кучида эканлигини маълум қиламиз.
❗️Бу ҳақида вазирликнинг ижтимоий тармоқ саҳифаларида ҳам ўз вақтида расмий муносабат берилган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарори билан тасдиқланган “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестатсиядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомда навбатдаги мажбурий аттестатсияга жалб этилмайдиган педагоглар рўйхати келтириб ўтилган.